Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Безорилик: қонунда унга нисбатан қандай жазо кўзда тутилган?

Безорилик: қонунда унга нисбатан қандай жазо кўзда тутилган?

«Ҳуқуқий ахборот» канали безорилик учун қонунчиликда қандай жавобгарлик бўлиши бўйича маълумот берди. 

Безорилик, яъни жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик, уриш-дўппослаш, баданга енгил шикаст етказиш ёки ўзганинг мулкига шикаст етказиш ёхуд нобуд қилиш анча зарар етказиш билан боғлиқ ҳолда содир этилса, 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши мумкин.

Агар безорилик совуқ қурол ёки кишининг соғлиғи учун амалда шикаст етказиши мумкин бўлган нарсаларни (қурол сифатида) намойиш қилиб, уларни қўллаш билан қўрқитиб ёхуд қўллаб содир этилса, 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Безорилик оқибатида қасддан баданга оғир шикаст етказганлик 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг