Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бир кунда икки ўхшаш жиноят: бири Навоий, бири Фарғонада

Бир кунда икки ўхшаш жиноят: бири Навоий, бири Фарғонада

Фото: «Xabar.uz»

Охирги вақтларда пиёдани уриб юборган ҳайдовчининг воқеа жойидан қочиб кетгани ҳақидаги хабарлар кўп учрамоқда. Бугуннинг ўзида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси иккита шундай ҳолат ҳақида хабар берди.

Дастлабки хабарда 4 июль куни Навоий вилоятининг Нурота туманида номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашинани «Истиқлол» МФЙ ҳудудидан ўтувчи «Янгитурмуш-Нурота» автомобиль йўлининг  28-километрида ҳайдаб кетаётиб йўлнинг қатнов қисмида маст ҳолда ётган «Истиқлол» МФЙда яшаган Ф.Х.ни босиб, унга биринчи тиббий ёрдамни кўрсатмай воқеа жойидан яширингани айтилади. Олинган жароҳатлар туфайли Ф.Х. воқеа жойида вафот этган.

Иккинчи хабарда Фарғона вилоятининг Қува туманида 4 июль куни номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашинани «Юзия» МФЙ биноси олдида ҳайдаб кетаётиб шу маҳаллада яшаган М.Б.ни уриб юборгани келтирилган. Натижада жабрланувчи воқеа жойида вафот этган. Ҳайдовчи эса ўз жиноятини яшириш учун унинг жасадини Тошлоқ тумани Заркент қишлоғи А.Навоий кўчасидан оқиб ўтувчи ариққа ташлаб кетган.

Ушбу йўл-транспорт ҳодисаларини содир этган номаълум ҳайдовчиларни аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилаётгани маълум қилинган.  Фуқаролардан ушбу ҳолатлар бўйича маълумотга эгалар бўлса, ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига ёки 102 телефон рақамига хабар беришлари сўралган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг