Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бир куннинг ўзида ҳам Фарғона, ҳам Ангренда босқинчилик қилди

Бир куннинг ўзида ҳам Фарғона, ҳам Ангренда босқинчилик қилди

Фото: «tumix.ru»

Ички ишлар вазирлиги сайтида шу йил 6 декабрь куни Фарғона шаҳри Янги аср кўчаси олдида И.Ғ., Т.Т.нинг «Матиз» русумли автомашинасига йўловчи сифатида ўтириб, уни пичоқ билан қўрқитиб, пули ва «Самсунг» мобиль телефонини олиб кетганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Маълум бўлишича, И.Ғ. шу куни яна бир босқинчиликни амалга оширган. У Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида Ф.М. бошқарувидаги «Нексия» автомашинасига йўловчи сифатида ўтириб, уни пичоқ билан қўрқитиб, фуқаролик паспортини тортиб олган ва ҳайдовчини тушириб юбориб, автомашинани номаълум томонга ҳайдаб қочган.

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, олиб борилган қидирув ишлари натижасида автомашина Оҳангарон тумани ҳудудида техник соз ҳолда топилган. Ҳозирги кунда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг