Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Боғча ошпазидан пул талаб қилган мудира қўлга тушди

Боғча ошпазидан пул талаб қилган мудира қўлга тушди

Фото: «Xabar.uz»

Хоразм вилоятининг Гурлан туманида жойлашган 24-сонли мактабгача таълим муассаси ошпази М.Х илтимос билан мудиранинг қабулига киради. Ошпаз аёл оилавий шароитига ёрдам бўлиши учун ўзи ишлаётган 0,75 штат бирлигидаги ишини 1 ставкага кўпайтириб беришни илтимос қилади. Мудира опа бу масала муаммосиз ҳал бўлиши учун озгина ҳаражат кераклигини билдиради. Яъни, мудира С.М. 200 минг сўм эвазига ошпаз М.Х.га иш битишини билдириб, таъмагирлик қилади.

Фуқаро М.Х. мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Гурлан туман бўлимига ариза билан мурожаат қилади.

Ушбу аризага асосан Департаментнинг Гурлан туман бўлими томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбирда Гурлан туманидаги 24-сонли мактабгача таълим муассасаси мудираси мавқеидан фойдаланиб, таъмагирлик йўли билан 200 минг сўм пора пулларини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан  қўлга олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Гурлан туман бўлими томонидан фуқаро С.Мга  нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича Гурлан туман прокуратурасига юборилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг