Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Божхоначилар қонунбузарликнинг ғайриоддий усулини фош қилишди

Божхоначилар қонунбузарликнинг ғайриоддий усулини фош қилишди

Республикамиз божхоначилари тилла ва заргарлик буюмларининг божхона чегаралари орқали ноқонуний равишда олиб ўтилишига доир қатор қонунбузарлик ҳолатларини фош қилишди.

 Давлат божхона қўмитасининг «Тошкент-Аэро» ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари пойтахтимиз аэропортида тилла тақинчоқларни яширинча олиб киришнинг ғайриоддий усулини фош қилишди.

Хориждан юртимизга кириб келган йўловчилардан бири божхонадан «яшил» йўлак орқали ҳаракатланар экан, унинг безовталаниши божхона ходимларининг диққатини тортди.

Шундан сўнг унга тегишли багаж белгиланган назорат-рентген ускунаси орқали кўздан кечирилганда, багаждаги шарбат тайёрлаш қурилмасининг тасвири экранда шубҳали акс этди.

Қарангки, қурилманинг темир асосли таг қисми махсус ускуна ёрдамида кесиб очиб кўрилганида, унинг ичига жами 799 г оғирликдаги қимматбаҳо тилла тақинчоқлар яширилганлиги фош бўлди.

Шу тариқа қонунбузар шахснинг божхона ходимларининг кўзини шамғалат қилиб, қиймати 320 млн сўмлик заргарлик буюмларини олиб кириш режаси наф бермади.

Тошкент халқаро аэропортида аниқланган навбатдаги ҳолатда хорижга парвози олдидан яна бир йўловчининг қинғир қилмиши фош қилинди.

Божхонадан яшил йўлак орқали ҳаракатланган ушбу шахс чўнтагидаги 1 дона тилла соатни божхона назоратига тақдим қилмаган ҳолда олиб чиқаётган вақтида тўхтатиб қолинди. Қаранг-ки, тилла соатнинг ичига 1 дона тилла қуйма бўлаги ҳам яширилган экан.

Мазкур тилла соат ва тилла қуйманинг умумий оғирлиги 133.4 граммни, қиймати эса 25 млн сўмни ташкил қилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг