Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бухорода пахтани пайҳон қилган қўйлар сўйилиб, гўшти тарқатилди

Бухорода пахтани пайҳон қилган қўйлар сўйилиб, гўшти тарқатилди

Фото: «buxoroiib.uz»

1 октябрь куни соат 07:00ларда Бухоро вилояти Пешку тумани Хуррам маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, 1965 йилда туғилган фуқаро Т.Т. ҳамда шу манзилда яшовчи Н.Й.лар ўзларига тегишли бўлган 6 бош қўй ва эчкиларини қаровсиз қолдиришган. Оқибатда ушбу чорва моллари «Нодирбек Дилнура» фермер хўжалигига қарашли пахта даласини пайҳон қилганлиги аниқланган.

Вилоят ИИБ расмий сайтида маълум қилишинича, бир бош қўй ва бир бош эчки сўйилиб, ҳудуддаги кам таъминланган оилаларга тарқатилган.

Шунингдек, 4 октябрь куни Бухоро тумани Талалиён маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, 1974 йилда туғилган фуқаро Ш.Т. ўзига тегишли бўлган 1 бош йирик шохли қорамоли ва бир бош қўйини «Юринпоён ери» фермер хўжалигига қарашли пахта даласида боқиб пайҳон қилганлиги аниқланган. Бир бош қўй сўйилиб, ҳудуддаги 38-сон мактабгача таълим муассасасига топширилган.

Иккала ҳолат юзасидан ҳам Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 104-моддасига асосан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг