Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Чет элга фирма автомашинасида бориш мумкинми?

Чет элга фирма автомашинасида бориш мумкинми?

Фото: Vgorode

«Биз Фарғона шаҳридан мурожаат қиляпмиз. Интернетдан ахтариб тополмадик. Юридик фирмамизда «Нексия» ва «Кобалт» автомашиналаримиз бор. Биз ушбу автомашиналарда Қозоғистон, Россия ва Украинага бормоқчимиз. Шунга қанақа ҳужжатлар керак бўлади? Сизлардан илтимос, шу ҳақда маълумот беринг. Бизга ҳамда биз каби фуқароларга фойдали маълумот бўлиб қоларди. Олдиндан раҳмат».

Саволга Ўзбекистон Республикаси давлат божхона қўмитаси Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими бошлиғи Нурбек Саломов жавоб беради:

— Юридик шахслар чет давлатга юридик фирмасининг автомашиналарида бормоқчи бўлса ўзлари билан фуқаролик паспорти ҳамда автомашинага эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни олиши керак. Божхона кодексининг 160-моддасига кўра Ўзбекистоннинг жисмоний шахслари божхона ҳудудидан ташқарида ўзларига нотижорат мақсадларда зарур товарларни ва (ёки) транспортларни хорижий давлатда вақтинча бўлиш муддатига вақтинча олиб чиқишга ҳақли.

Ушбу модданинг биринчи қисмида  кўрсатилган товарлар ва транспортлар уларни вақтинча олиб чиқиш ва божхона ҳудудига қайтариб олиб киришда божхона тўловлари тўлашдан озод этилади.

Агар вақтинча олиб чиқилаётган товарларни ва транспортларни идентификациялаш уларни божхона тўловларини тўлашдан озод этилган ҳолда божхона ҳудудига қайтариб олиб киришга ёрдам берадиган бўлса, божхона органлари вақтинча олиб чиқилаётган товарларни ва транспортларни Ўзбекистон жисмоний шахсининг сўровига кўра идентификациялаши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг