Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Давлат чегарасидан  ўтказиш пунктларида  нималар тақиқланади?

Давлат чегарасидан  ўтказиш пунктларида  нималар тақиқланади?

Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасидаги «Ғишткўприк» ўтказиш пункти

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистоннинг бошқа давлатлар билан давлат чегарасидаги ўтказиш пунктларида айрим хатти-ҳаракатлар чекланган. Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналида шу ҳақда маълумот берилди.

Маълум бўлишича, давлат чегарасидан  ўтказиш пунктларида  қуйидагилар тақиқланади:

— чегара назорати бўлинмаси раҳбарининг рухсатисиз фото ва видео суратга олиш;

— давлат назорати органларининг назорат тартиб-таомилларини ташкил этишига халақит берса, мобиль ва бошқа алоқа воситалардан фойдаланиш;

— давлат назорати органлари ходимларини назорат тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича белгиланган тартибни бузишга мажбур қиладиган ҳаракатларни содир этиш, шу жумладан уларга бирон-бир моддий қимматликлар таклиф этиш;

— ўтказиш пункти ҳудудига ёки унинг хизмат хоналарига белгиланган тартибни бузган ҳолда кириш;

— ўтказиш пункти ҳудудига тегишли рухсатларсиз қурол-яроғ, портловчи моддалар ва атрофдагилар ҳаёти ёки саломатлигига хавф туғдирадиган бошқа предметлар (моддалар) олиб кириш (олиб ўтиш).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг