Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Декрет»дагиларнинг иш жойи қисқариши мумкинми?

«Декрет»дагиларнинг иш жойи қисқариши мумкинми?

Фото: «dobrenok.com»

«Бола парвариши бўйича таътилда эдим. Яқинда ишга чиқмоқчи бўлиб корхонамга бордим. Аммо штатлар қисқаргани боис менинг иш жойим ҳам қисқартирилибди. Ишсиз қолдим. Нима қилсам бўлади?»

Бола парваришлаш таътилидаги аёлнинг иш ўрни сақланиши борасидаги норма қонунчиликда белгиланган. Айни вазиятда иш берувчингиз томонидан қонунбузарликка йўл қўйилган.

Меҳнат кодексига кўра, ҳомиладор аёллар ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди, корхонанинг бутунлай тугатилиш ҳоллари бундан мустасно, бундай ҳолларда меҳнат шартномаси уларни албатта ишга жойлаштириш шарти билан бекор қилинади.

Мазкур ҳолатда сиз билан тузилган меҳнат шартномасида белгиланган ишни беришини раҳбарингиздан талаб қилишингиз зарур. Агар натижа ижобий бўлмаса, судга мурожаат қилишга ҳақлисиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг