Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Депутатликка номзодларни ҳокимлар белгилаб берадими? Марказий сайлов комиссияси огоҳлантириш билан чиқди

Депутатликка номзодларни ҳокимлар белгилаб берадими? Марказий сайлов комиссияси огоҳлантириш билан чиқди

Марказий сайлов комиссияси жорий йил 22 декабрда парламент ва маҳаллий кенгашларга бўладиган сайловларда депутатликка номзодларни кўрсатишда сиёсий партиялар ишига маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари, ҳокимлар томонидан аралашиш ҳолатлари бўлаётгани тўғрисида ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабар ва ахборотларга эътибор қаратди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясининг халқаро матбуот маркази хабар берди.

Марказий сайлов комиссияси қайд этадики, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 37-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод, маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзод кўрсатиш ҳуқуқига сиёсий партиялар эгадир.  Бу ҳуқуқ сиёсий партияларнинг мутлақ ваколати ҳисобланади.

Сиёсий партияларнинг депутатликка номзод кўрсатиш ишига ноқонуний аралашиш қонун билан таъқиб қилинади ва жавобгарликка сабаб бўлади.

Марказий сайлов комиссияси юқоридаги каби ҳолатлар мавжуд бўлса, асослантирилган фактлар билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга мурожаат қилишингизни ва бу тўғрида Марказий сайлов комиссиясини хабардор қилишингизни сўрайди.

Шунингдек, ушбу ҳолатлар юзасидан Марказий сайлов комиссиясининг 1197 рақамли «Ишонч телефони»га ҳам мурожаат қилишингиз мумкин, дейилади Марказий сайлов комиссияси ахборотида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг