Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилиши олди олинди

Дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилиши олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДБҚнинг Тошкент вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.А. ва бошқалар дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш орқали ноқонуний даромад орттиришни кўзлаб, хорижда ишлаб чиқарилган 750 флакон «Remdisivir for Injektor 100mg» номли дори воситаларини 30 000 АҚШ долларига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Бўстонлиқ туман бўлими томонидан ўтказилган худди шундай тезкор тадбирда фуқаро С.А. 3 турдаги 10 740 қути дори воситаларини 10 200 АҚШ долларига дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Дори воситалари ва тиббий буюмларини сақлаш ҳамда уларни ташиш шароитларининг мавжудлиги уларнинг хавфсизлиги, сифати ва бут сақланишининг кафолатидир. Шу сабабли, дори воситалари ва тиббий буюмларини харид қилиш учун фақат дорихона ва уларнинг филиалларига мурожаат қилиш сўралади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг