Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ДСҚ собиқ амалдорларига оид жиноят иши ёпиқ судда кўрилади. Рашид Қодиров «иши»-чи?

ДСҚ собиқ амалдорларига оид жиноят иши ёпиқ судда кўрилади. Рашид Қодиров «иши»-чи?

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг собиқ мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари ниҳоясига етиб, иш мазмунан кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судига юборилган. Бироқ, «Хabar.uz» манбасига кўра, жиноят иши очиқ суд мажлисида кўриб чиқилмайди.

Негаки, «дело»га «махфий» тамғаси урилгани сабаб неча нафар собиқ амалдор жавобгарликка тортилаётгани, улар Жиноят кодексининг қайси моддалари билан айбланаётгани, шунингдек, қилмишлари натижасида давлат ва жамият манфаатларига қанча миқдорда зарар етгани хусусида ахборот олишнинг имконияти жуда чекланган. 

Маълуми шуки, бир неча ой аввал аввал ДСҚнинг собиқ раиси Б.Парпиевга алоқадор амалдорлар ишдан олингани, шунингдек, тизимда ишлаётган 1245 нафар ходим вазифасидан озод этилгани ҳақида хабарлар берилган эди. Шундан кейин ҳам тизимда тозалаш ишлари якунлангани йўқ: қатор вилоятлар солиқ бошқармалари бошлиқлари ўрнига янги кадрлар тайинланганидан ўқувчиларнинг хабари бор.

Яна бир шоу-шувли «иш» — собиқ бош прокурор Р.Қодиров ва бошқаларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши ҳам якунига етган. «Солиқчилар иши»дан фарқли равишда, «Қодиров иши» бўйича муайян маълумотлар йўқ эмас: бунда 24 нафар шахсга нисбатан айб эълон қилиниб, уларнинг 21 нафари дастлабки терговдаёқ эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган. Собиқ бош прокурор ва унга яқин бўлган мансабдорлар мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, порахўрлик ва товламачилик жиноятларини содир этганликда айбланмоқда.

«Қодиров иши» қайси судда кўрилади, суд масжлиси очиқ тарзда ўтказиладими, ёпиқ шаклдами — бу ҳақда ҳозирча маълумот йўқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг