Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ДХХ жиноятнинг олдини олди

ДХХ жиноятнинг олдини олди

Фото: «Nasafnews»

Жорий йилнинг 27 август куни ДХХ Муборак туман бўлинмаси, Муборак тумани прокуратураси, ИЖҚК департаменти Муборак туман бўлинмаси томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Бу ҳақда «Nasafnews» манбаси хабар берди.

Маълум бўлишича, 1991 йилда туғилган, Муборак туманида яшовчи фуқаро Т.Н. ўзига тегишли бўлмаган, Муборак тумани Занжирсарой шоҳ кўчаси «Бобур» МФЙда жойлашган 0.5 сотих ер майдонини Муборак туманида яшовчи Т.Ш.га 14 млн сўмга сотаётган вақтида ушланган.

Ушбу ҳолат юзасидан Т.Н.га нисабатан Ўзбекистон Республика Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг