Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Электросет»га пул ундириб ўрганган МИБ ходимлари бу сафар шу ишнинг тескарисини қилишди

«Электросет»га пул ундириб ўрганган МИБ ходимлари бу сафар шу ишнинг тескарисини қилишди

Мажбурий ижро бюроси (МИБ) энергия ресурслари учун тўловларни ундириш ваколатидан мосуво этилган бўлса-да, ходимлари бекорчиликдан пашша қўриб ўтиргани йўқ. Бюрода иш қайнаб ётибди. Ижрога қаратилган суд қарорилари шундоғам кўпки, ҳеч бири хамирдан қил суғургандай осон битмайди.

МИБнинг Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман бўлими иш юритувига келиб тушган қуйидаги ижро варақасидаям шу гап. Айни ижро ҳужжатининг эътиборга молик томони шундаки, унда «Шайхонтоҳур туман электр тармоқлари корхонаси» АЖдан фуқаро С.Якубова фойдасига 76 млн. 064 минг 616 сўм қарз (давлат фойдасига  747 минг 994 сўм давлат божи ҳам) ундирилиши кўрсатилган.

Яқин-яқингача таъминотчи корхонага истеъмолчилардан қарздорликни ундириш жараёнида «у ёқ бу ёққа» қарамай иш кўрган МИБчилар «эски қадрдон»дан фуқаро фойдасига пул ундиришга келганида нима қилди?

Доим қиладиган ишини қилди-да. Яъниким, аввалига қарздорликни қоплаш учун ихтиёрий муддат берилди. Бундан наф бўлмагач, шартта корхона ҳисоб-рақамига инкассо қўйди. Шу тариқа қарздор корхонанинг нозик жойидан ушлангач, ижро ишида силжиш кузатилди. Ва кўп ўтмай фуқаронинг ҳақи ҳам, давлат божи ҳам ундирилиб, қарздорга қўйилган барча чекловлар бекор қилинди.

Шунақа, суд ҳужжати ижроси кўндаланг бўлганда на «қирқиб-қирқиб» гапириш бор, на бировнинг «юзи»дан ўтолмаслик...

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг