Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эр умумий улуши бўлган хонадонга киритиб қўйилди — МИБ

Эр умумий улуши бўлган хонадонга киритиб қўйилди — МИБ

Фото: «Xabar.uz»

ФИБ Яккасарой туманлараро судининг 28.01.2021 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Г.А.га нисбатан ундирувчи Б.М.ни Тошкент шаҳар Сергели тумани, Янги Сергели кўчасида жойлашган хонадоннинг яшаш хоналарига киритиш тўғрисидаги ижро ҳужжати МИБнинг Сергели туман бўлими иш юритувига келиб тушади.

Мазкур ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 11.03.2021 йилда келиб тушган ва «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш қарори қабул қилинган.  Шунингдек, ижро ҳужжати ижроси юзасидан қарздор Г.А.дан тегишли тартибда мажбуриятнома олинган.

«Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ҳамда ҳуқуқий тушунтиришлар натижасида ундирувчи Б.М.ни Сергели тумани, Янги Сергели кўчасида жойлашган  хонадоннинг яшаш хоналарига киритиб қўйилди ва бу ҳақда тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилди. 

Шунга кўра, мазкур ижро ҳужжати Қонуннинг 41-моддасига асосан тамомланган», дейилади МИБ хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг