Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фарғонада ҳам 3,2 млрд сўмлик кешбэк маблағлари талон-торож қилинди

Фарғонада ҳам 3,2 млрд сўмлик кешбэк маблағлари талон-торож қилинди

Фарғона вилоятида бир гуруҳ шахслар томонидан «Soliq Mobile» иловаси орқали давлат бюджети маблағларини ноқонуний ўзлаштириш ҳолати фош этилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар М.Х., М.Х. ва К.И. ўзаро тил бириктириб, Telegram ижтимоий тармоғида турли гуруҳлар ташкил қилгани аниқланган.

Тергов маълумотларига кўра, улар мазкур гуруҳлар орқали 7 та МЧЖ номидан расмийлаштирилган харид чеклари учун жисмоний шахсларга 1 фоизлик, ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган фуқароларга эса 12 фоизлик кешбэк суммаларини онлайн тарзда сотиш билан шуғулланган.

Аниқланишича, мазкур МЧЖлар томонидан ҳеч қандай ҳақиқий молиявий операциялар амалга оширилмаган бўлса-да, гумонланувчилар 3,3 триллион сўмлик товар ва хизматлар сотилгани ҳақида сохта электрон ҳисоб-фактуралар расмийлаштирган. Шунингдек, улар гўёки савдодан тушган маблағларни онлайн назорат-касса машиналари орқали кирим қилиб, фуқароларга харид чекларини тақдим этган.

Натижада 211 минг 584 нафар фуқаро номи орқали «Soliq Mobile» тизимида 28,5 миллиард сўм кешбэк ҳисобланган. Шундан 3,2 миллиард сўм давлат бюджети маблағлари сифатида тўлаб берилган ва талон-торож қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ҳамда 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш ва улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижонда ҳам айни шу услубда «Soliq» иловаси орқали 35 млрд сўм кешбек талон-торож қилингани айтилган эди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг