Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фарғонада мактаб қозонхонасини 15 минг долларга пулламоқчи бўлган шахс ушланди

Фарғонада мактаб қозонхонасини 15 минг долларга пулламоқчи бўлган шахс ушланди

Мактабга тегишли бўлган қозонхонани 15 минг доллар эвазига расмийлаштириб бермоқчи бўлган шахс қўлга олинди, деб хабар бермоқда «ЎзА».

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Фарғона вилоят бошқармаси ҳамда Қува тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда мактабга тегишли бўлган қозонхонани 15 минг доллар эвазига расмийлаштириб бермоқчи бўлган шахс қўлга олинди.

Қува туманидаги «Иссиқлик манбаи» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Р.С тадбиркорлик фаолиятини юритиб, пойабзал ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи бўлган М.Т га 60-умумтаълим мактаби ҳудудидаги, унинг балансида бўлган қозонхонани расмийлаштириб беришни ваъда қилди.

У ўзига тегишли чойхонада аризачидан 15 минг АҚШ долларини олган вақтда далилий ашё билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Р.С га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг