Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фарёд ўрнига қувонч. Икки дақиқалик ҳаёт-мамот жанги ҳақида

Фарёд ўрнига қувонч. Икки дақиқалик ҳаёт-мамот жанги ҳақида

Кармана туманида пост патрул хизмати ходимлари бир ёшли қизчанинг ҳаётини қутқариб қолишди. Бу ҳақда Postda.uz хабар бериб ўтди.

Жорий йилнинг 3 апрел куни соат 21:00да Кармана туманидан Навоий шаҳри ҳудудига ўтувчи чегара пости томон ҳаракатланиб келаётган енгил машина тунги навбатчиликда хизмат вазифасини ўтаётган Навоий вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ 1-отряд сафдор ходими Равшан Саитов ва Миллий гвардия ходими Ҳожиакбар Болтабоевнинг диққатини тортди. Автомашина тўхтатилганида, фуқаро Л.Йўлдошев рафиқаси билан биргаликда ҳушсиз ҳолдаги бир ёшли қизини шифохонага олиб боришаётгани маълум бўлди.

Қизалоқнинг ҳаёти хавф остида қолаётганини тушунган Р.Саитов ва Ҳ.Болтабоев аввалига унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатишади. Сўнгра хизмат машинасида зудлик билан вилоят шошилинч тез тиббий ёрдам шифохонасига олиб боришади.

Олий тоифали шифокор Бобомурод Пардаевнинг маълум қилишича, бемор юқори иситма ҳарорати билан беҳуш ҳолда шифохонага олиб келинган. Икки дақиқалик кечикиш унинг ҳаёти аянчли якун топишига сабаб бўлиши мумкин эди.

Осойишталик посбонларининг тезкорлиги, вазиятни тўғри англаган ҳолда амалга оширган саъй-ҳаракатлари туфайли қизалоқнинг ҳаёти сақлаб қолинди. Айни пайтда қизчанинг саломатлиги яхши, у шифокорлар назоратида.

Ўктам УСМОНОВ,

лейтенант

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг