Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Генерал Тоҳирий қандай жиноятда айбланмоқда?

Генерал Тоҳирий қандай жиноятда айбланмоқда?

Фото: «Protoday.uz»

Ўтган ҳафта Ўзбекистон давлат божхона қўмитасининг собиқ раиси генерал Муиджон Тоҳирий ҳибсга олингани ҳақида хабар бергандик. Бош прокуратура Матубот хизмати ушбу хабарни  тасдиқлар экан, «тергов сири нуқтаи назаридан» бошқа маълумотлар берилиши мақсадга мувофиқ эмаслигини таъкидлаган эди.

Бугун «Тараққиёт стратегияси» марказида Бош прокуратура масъул ходимлари билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида айни мавзу яна кўтарилди. Жавобда ҳам ўзгариш бўлгани йўқ: тергов сири нуқтаи назаридан  «Тоҳирий иши» бўйича маълумотлар очиқланмади.

Модомики, қонун шуни талаб қилар экан, бунга риоя этишдан бошқа илож йўқ. Фақат бир нарса аниқ:  масала генерални ҳибсга олишга даражаси етган экан, демак, айблов  жиддий экани эҳтимоли жуда юқори.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг