Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳарбий билим юртига ўқишга киритишни ваъда қилган шахс жазога тортилди

Ҳарбий билим юртига ўқишга киритишни ваъда қилган шахс жазога тортилди

Андижон вилоятида ҳарбий билим юртига киритишни ваъда қилиб, пул ўзлаштирган фирибгар қўлга олинди.

Тергов жараёнида аниқланишича, 2019 йил июн ойида Олтинкўл туманида яшовчи 34 ёшли Равшан Э. Марҳамат туманида яшовчи О.К. ўғлини ҳарбий билим юртига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, ундан 6.000.000 сўм миқдорда пулни алдов йўли билан қўлга киритган ва берган ваъдасини бажармаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Равшан Э.га нисбатан Булоқбоши тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Равшан Э.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «б» банди билан айблов эълон қилинган ва «гаров» эҳтиёт чораси қўлланилган.

Жиноят ишлари бўйича Булоқбоши туман судининг 2020 йил 23 январ кунги ҳукмига кўра, Равшан Э. ушбу жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, 2 йил 3 ой муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Манба: tergov.uz

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг