Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ҳуқуқий билимлар куни»да 5 мингдан ошиқ ҳуқуқий маслаҳат ва тавсиялар берилди

«Ҳуқуқий билимлар куни»да 5 мингдан ошиқ ҳуқуқий маслаҳат ва тавсиялар берилди

Фото: Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Адлия вазирлиги ўтган йили бутун республика бўйлаб ўтказилган ва ўн минглаб фуқароларга амалий ёрдам кўрсатилган «Ҳуқуқий билимлар куни» акциясини бу йил ҳам давом эттиришга қарор қилди.

Аҳолининг ҳуқуқий билимини баҳолаш ва рағбатлантириш, фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтириш, шунингдек қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолига етказиш бўйича ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида ташкил этилган ушбу тадбирлар бу йил ҳам 12 октябрь куни бутун республика бўйлаб ўтказилди.

#huquqiybilimlarkuni ҳештеги остида ўтган Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳамда улардаги туманлар марказларида ташкил этилди.

Флешмобда фуқароларга ҳудудий адлия органлари ва адлия бўлимлари ходимлари ҳамда нотариуслар ва адвокатлар томонидан бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Шу куни адлия вазирлиги раҳбариятиҳам тадбирда иштирок этди ва ўнлаб фуқаролар билан бевосита мулоқотга киришиб, уларни қийнаётган масалалар хусусида ҳуқуқий тавсиялар берди, айрим муаммоларни ўз назоратига олди.

Тадбирда ҳуқуқни фаол тарғиб қилиш, қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини аҳолига тушунарли ва қизиқарли тарзда етказишга асосий эътибор қаратилди. Шу мақсадда тадбирга малакали нотариуслар, адвокатлар жалб этилди.

Флешмобда 50 мингдан ортиқ фуқаро иштирок этди. Уларга Адлия вазирлиги томонидан минимал талаблар асосида ишлаб чиқилган ҳамда аҳоли билиши лозим бўлган уй-жой, оила, солиқ, банк, тадбиркорлик, ер, меҳнат ва таълим қонунчилигига оид, ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта билан боғлиқ муносабатлар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва бошқа соҳаларга оид 5000 дан ортиқ ҳуқуқий маслаҳат ва тавсиялар берилди. Шунингдек, 50 мингдан ортиқ ҳуқуқий тарғибот материаллари бепул тарқатилди.

Ҳуқуқий флешмоб бутун республика бўйлаб жами 15 та ҳудудда ўтказилди. Унда ҳуқуқни фаол тарғиб қилиш, қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини аҳолига тушунарли ва қизиқарли тарзда етказишга асосий эътибор қаратилди.

Фуқароларни ҳуқуқий билимларга қизиқтириш ҳамда уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга рағбатлантириш учун флешмоб доирасида танлов-тестлар, викториналар, ҳуқуқий тарғиботга доир бошқа акциялар ташкил этилди.

Хусусан, фуқаролар томонидан 10 мингдан ортиқ ҳуқуқий тестлар ечилиб, 3 мингта фаол иштирокчилар совғалар билан тақдирландилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг