Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ИИББ «Мурод Хонтўраев иши» бўйича тарқалган хабарларга аниқлик киритди

ИИББ «Мурод Хонтўраев иши» бўйича тарқалган хабарларга аниқлик киритди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Ўтган йилнинг 26 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги «Тошкент савдо маркази» ҳудудида яккакураш спорт турининг аралаш тури бўйича жаҳон чемпиони Мурод Хонтўраев пичоқлаб кетилгани хабар берилганди.

Кундузи 14:30ларда 6-8 нафар номаълум шахс қора рангли махсус кийимда юзларига ниқоб таққан ҳолда кириб келиб, ўзлари билан олиб келган ўткир тиғли жисмлар, темир бўлаклари, резина таёқлар ва пневматик ўқ отар қуроллардан фойдаланиб Мурод Хонтўраев ва унинг шеригини уриб тан жароҳати етказишгани акс этган видео ҳам тарқалганди.

Тошкент шаҳар ИИББ мазкур ҳолат бўйича кеча, 3 февраль куни интернетда тарқалган хабарларга аниқлик киритди.

Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан ўша куниёқ, яъни 26 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми («Безорилик») билан жиноят иши қўзғатилган. Кейинчалик, ҳолатлар аниқлаштирилгач, жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси, 4-қисм, «в» бандига («Босқинчилик») ўзгартирилган.

2018 йилнинг ноябридан декабрь ойигача бўлган даврда ушбу жиноятни содир этишда гумон қилинган шахслар қўлга олинган. Жиноятга алоқадор бошқа шахслар аниқланмоқда.

«Тошкент шаҳар ИИББ  ахборотлаштириш мультимедиа маркази ушбу жиноят ҳақида илгари ҳам маълум қилган», дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг