Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ИИВ 8 ёшли бола икки миллион сўмга сотилишининг олди олинганини хабар қилди

ИИВ 8 ёшли бола икки миллион сўмга сотилишининг олди олинганини хабар қилди

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати томонидан хабар қилинишича, Ангор туманида 8 ёшли бола ўз онаси томонидан 2 миллион сўмга сотилаётгани аниқланган.

«Ангор туманида 2020 йилнинг 5 феврал куни Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департамент вилоят бошқармаси, Ангор туман бўлими, Ангор туман Ички ишлар бўлими, Ангор туман Давлат хавфсизлик хизмати ва Ангор туман прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида, олинган тезкор маълумотларга асосан, тезкор тадбир ўтказилди.

Мазкур ўтказилган тезкор тадбир давомида, Термиз шаҳарида яшовчи У.М. исмли аёлнинг қарамоғидаги вояга етмаган ўғли, 2012 йилда туғилган М.М.ни фуқаро О.Б. исмли аёлга Ангор туманидаги ошхоналарнинг бирида 2.000.000 (икки миллион) сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан, 13 февраль куни У.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми «а» банди (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг