Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ИИВ ходими соғлом овқатланиши, тамаки ҳамда алкоголдан воз кечиши ва қон топшириши лозим

ИИВ ходими соғлом овқатланиши, тамаки ҳамда алкоголдан воз кечиши ва қон топшириши лозим

Фото: «Xabar.uz»

2019 йил 16 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг «Ички ишлар органлари ходимларининг маънавий-маърифий савиясини юксалтириш, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 98-сон буйруғи қабул қилинди.

Мазкур буйруқ ички ишлар органлари ходимларининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш, маънавий-интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, уларда Ватанга садоқат ва унинг тақдирига дахлдорлик ҳиссини сингдириш, шунингдек ходимларнинг ижтимоий, ҳуқуқий ва жисмоний фаоллигини ошириш орқали фуқароларда ходимларга нисбатан ўзаро ҳурмат муносабатини кучайтиришни янада такомиллаштиришга қаратилган.

Мазкур буйруқ билан қуйидагилар белгиланди:

– ҳар ҳафтанинг душанба куни маърифат дарсларидан сўнг ички ишлар органлари ходимларига соғлом овқатланиш, жисмоний фаоллик, ортиқча вазн, тамаки ва алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилишдан воз кечиш масалалари бўйича ички ишлар органлари тиббиёт бўлинмалари ходимлари томонидан маслаҳатлар бериб бориш;

– ҳар ҳафтанинг жума куни «Йўл ҳаракати хавфсизлиги куни» доирасида ички ишлар органлари йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмалари томонидан йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш, йўл-транспорт ҳодисаларининг оқибатларини тушунтиришга қаратилган тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказиш ва «Йўл ҳаракати хавфсизлиги куни» ҳамда «Автомобилсиз кун» акцияси тадбирлари доирасида ходимлар томонидан шахсий автотранспорт воситаларидан фойдаланмаслик;

– доимий равишда йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиш ҳолатларининг олдини олиш ва йўл-транспорт ҳодисалари профилактикасини таъминлашга қаратилган махсус тадбирлар ташкил этиб бориш;

– доимий равишда ҳар чоракда камида бир маротаба спорт мусобақалари ва биринчиликлари ўтказиш;

– мунтазам равишда ички ишлар органлари таълим муассасалари ўқувчилари билан китобхонлик тадбирларини ташкил этиш;

– 14 июнь – «Халқаро донорлар куни» муносабати билан қон топшириш тадбирларида ходимларнинг фаол иштирок этиши;

– доимий равишда ички ишлар органлари маъмурий биноларининг атроф-ҳудудларини ободонлаштириш ва бошқа ижтимоий тадбирларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратиш;

– ички ишлар органларида узоқ йиллар давомида намунали хизмат қилган истеъфодаги ходимлар иштирокида «Уч авлод учрашуви» тадбирларини жорий этиш.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг