Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Иш берувчи бола парвариши учун бериладиган нафақани рад этиши мумкинми?

Иш берувчи бола парвариши учун бериладиган нафақани рад этиши мумкинми?

Фото: «Islam.ru»

«Саккиз йилдан буён шарбат ишлаб чиқариш корхонасида ишлайман. Фарзанд кутяпман. Айтишларича, бола туғилгач, корхонамизда бола парвариши учун нафақа берилмас экан. Шу корхонадан болам икки ёшга тўлгунча унинг парвариши учун нафақа олишга ҳақлиманми? Корхонамиз раҳбари уни тўлашни рад этиши мумкинми?»

Иш берувчи бола 2 ёшга тўлгунга қадар уни парваришлаш учун нафақа тўлашни рад этиши мумкин эмас. Сабаби Меҳнат кодексига кўра ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи икки ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун таътил берилиб, бу даврда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нафақа тўланади.

Аёлга, унинг хоҳишига кўра, боласи уч ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун иш ҳақи сақланмайдиган қўшимча таътил ҳам берилади.

Болани парваришлаш учун бериладиган таътиллардан боланинг отаси, бувиси, буваси ёки болани амалда парваришлаётган бошқа қариндошлари ҳам тўлиқ ёки уни қисмларга бўлиб фойдаланишлари мумкин.

Аёл ёки ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган шахслар ўз хоҳишларига кўра, болани парваришлаш таътили даврида тўлиқ бўлмаган иш вақти режимида ёки иш берувчи билан келишиб, уйда ишлашлари мумкин. Бунда уларнинг нафақа олиш ҳуқуқлари сақланиб қолади.

Болани парваришлаш таътиллари даврида аёлнинг иш жойи (лавозими) сақланади. Бу таътиллар меҳнат стажига, лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан уч йил, шу жумладан, мутахассислиги бўйича иш стажига ҳам қўшилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг