Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ишхонасини тунаётган ходим қўлга тушди

Ишхонасини тунаётган ходим қўлга тушди

Фото: «IIV.UZ»

2020 йил 10 октябрь куни келиб тушган тезкор маълумотга асосан Тошкент минтақаси темир йўл транспортида ХТБ Тўқимачи бекати ХТБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Бу ҳақда Транспортда ХТББ Ахборот хизмати хабар берди.

Ишхонасидан 63 кг рангли металл ўғирлаб чиқиб кетаётган шахс қўлга олинди.

Тадбир давомида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга қарашли ВЧД-2 корхонасининг Жанубий дарвозаси 3-чиқиш жойидан ушбу корхона ишчиси жами 63 кг бўлган мис рангли металлни корхона ташқарисига олиб чиқиб кетаётганида ушланди.

1992 йил Тошкент шаҳрида туғилган, Тошкент шаҳар Яшнобод туманида яшовчи Х.Б. ўғирламоқчи бўлган буюмларни «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ВЧД-2 корхонасига тегишли бўлган электр мотоциклнинг тагига яшириб қўйган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов-олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг