Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Бумеранг»даги савдо: маънавий зарар «нархи» — 500 минг сўм

«Бумеранг»даги савдо: маънавий зарар «нархи» — 500 минг сўм

Иллюстратив сурат

Евгений Мастюгин — Навоий шаҳрида яшайди. Қараса, кўплар кредитга нарса олиб, рўзғорини бутлаб оляпти. Тўғрисиям-да, техника фалон пул бўлса, пул йиғишнинг ўзи бўларканми?! Энг яхши чора — кредит.

Хуллас, 2018 йилнинг июль ойида И.Каримов кўчаси 90-уйда жойлашган «Бумеранг» савдо дўконига Е.Мастюгиннинг уй-рўзғор буюмлари хариди учун 13 410 000 сўм кредит маблағи кўчириб берилади.

Евгений Мастюгин ўзи орзу қилган, истаган буюмларга қарийб етишди ҳам, бироқ... Негадир, дўкон кондиционерни беришни пайсалга сола бошлади. Дўкон хўжайини И.Муҳаммадиевнинг ҳузурига бўзчининг мокисидек қатнашдан эса ҳеч бир наф чиқмади.

Охири Е.Мастюгин Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясининг Навоий вилоят ҳудудий бирлашмаси Навоий шаҳар жамиятига мурожаат қилишга мажбур бўлади.

Мурожаатни ўрганиб чиққан жамият мутахассислари истеъмолчининг ҳуқуқларини тиклашни сўраб, Фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро судига даъво аризаси киритади.

Ишни кўриб чиққан суд 2019 йилнинг 12 февраль куни қарор чиқарди.

Истеъмолчини «югуртирган» «Бумеранг» савдо дўкони раҳбари И.Муҳаммадиевга нисбатан «Мажбурият юклатиш, моддий ва маънавий зарарни ундириш тўғрисида»ги даъво аризаси қаноатлантирилди. Даъвогар Евгений Мастюгин фойдасига етказилган моддий зарар учун 2 895 190 сўм, маънавий зарар учун 500 000 сўм маблағ ундириб берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг