Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жиззахда очиқ мулоқот ўтказилди

Жиззахда очиқ мулоқот ўтказилди

Шу йилнинг 17 октябрь куни Жиззах вилоятининг Дўстлик ҳамда Шароф Рашидов туманларида очиқ мулоқот ва давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошидаги  Ёш ҳуқуқшунослар Кенгаши томонидан “Ёшлар келажаги- қонунга риоя қилишдан бошланади” лойиҳаси доирасида ўтказилган тарғибот тадбирларида 200 дан ортиқ ёшлар иштирок этди. Унда Ёш ҳуқуқшунослар Кенгаши ходимлари томонидан лойиҳа ҳамда Мамлакатимизда ёшларга оид қонун ва қарор ва фармонларнинг асосий мақсад ва мазмуни, меҳнат миграцияси, чет давлатларда ўз ҳуқуқларимизни қайси идоралар ҳимоя қишлари тўғрисида батафсил ҳамда қизғин интерактив усуллар орқали тушунчалар берилди.

Бундан ташқари ҳудудда жойлашган “Наврўз” шаҳарча фуқоролар йиғинига ҳам лойиҳа иштирокчилари ташрифи хайрли бўлди. Фуқоролар йиғинида бепул “Ҳуқуқий маслахатхона” бурчаги ташкил этилиб, Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги” қонуни, Оила кодекси, Жиноят кодекси тақдим қилинди.

— Ёш ҳуқуқшунослар Кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган “Ҳуқуқий маслахатхона” бурчагимиз мана Республикамиз қонун хужжатлари билан бойитилди. Албатта бу бизнинг қонун хужжатларидан фойдаланишимиз ва бизга мурожаат билан келган фуқороларга қонун доирасида жавоб қайтаришимизда асқотадиган бир жамланма бўлди. Биз бунинг учун Ёшлар иттифоқига алохида миннатдорчилик билдирамиз дейди,- “Наврўз” шаҳарча фуқоролар йиғини раиси Абдурашид Алибоев.

Куннинг иккинчи ярмида лойиҳа иштирокчилари Шароф Рашидов туманида жойлашган Майиший хизмат ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида бўлишди. Бу ерда ҳам Ёш ҳуқуқшунослар 200 га яқин ёшларга ўз ҳуқуқий маслаҳатларини беришди. Тадбир давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олди.

— Мен ўзимга жуда керакли бўлган маълумотларни олдим, айниқса меҳнат миграцияси борасида берилган малумотлар менга жуда ҳам манзур бўлди.Турли юмушлар билан чет элларга борганимизда, бизга ёрдам керак бўлган тақдирда айнан қерларга мурожаат қилишимиз кераклигини энди билиб олдим, — дейди шу колеж талабаси Қўшмуродов Собиржон.

Тадбир сўнгида фаол иштирок этган ёшларга Ёш ҳуқуқшунослар Кенгаши томонидан ҳуқуқий китоблар совға сифатида топширилди.

Элдор Наврўзов

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг