Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жиззахлик фуқаро хотинини рашк қилиб, қотилликка қўл урди

Жиззахлик фуқаро хотинини рашк қилиб, қотилликка қўл урди

Фото: «OXO.UZ»

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, 2019 йил 4 апрель куни соат 13:30ларда Жиззах вилояти Ш.Рашидов тумани, «Эски Тошкентлик» маҳалласида яшовчи Т.М. фуқаро Ш.А.ни қасддан ўлдириш мақсадида, унинг Жиззах шаҳрида жойлашган иш жойига бориб, ундан ўз хотинини рашк қилиб, ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи билан унинг ўнг бўйин ва кўкрак соҳасига уриб, воқеа жойидан яширинган.

Ш.А. олган тан жароҳатлари натижасида касалхонада вафот этган.

Шу куннинг ўзида Жиззах шаҳар прокуратураси томонидан Т.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, зудлик билан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Т.М. ушланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг