Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Журналистни ҳақорат қилган бош шифокорнинг «иши» қайта кўриладиган бўлди

Журналистни ҳақорат қилган бош шифокорнинг «иши» қайта кўриладиган бўлди

«Daryo.uz» журналисти Мусулмонбек Иброҳимовни ҳақорат қилгани ортидан Республика тери-таносил касалликлар шифохонаси бош шифокори Ойбек Ибрагимовга қўзғатилган маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш янгидан кўриладиган бўлди.

Гап шундаки, жорий йилнинг март ойида ўзаро мулоқотдан келиб чиққан тушунмовчилик натижасида бош шифокор О. Ибрагимов журналистни ҳақоратлаб, унга қўл кўтариш даражасига боради. Бундай муносабатни «ҳазм қилмаган» (қилмайдиям-да!) журналист ваколатли органга мурожаат қилади. Шунга қарамай, масалага ўз вақтида қонуний нуқта қўйилмайди. Аксинча, «отангга бор — онангга бор» қабилида иш тутилгани натижасида орадан саккиз ой ўтиб кетади. Бу вақт жараёнида «иш»ни олиб борган ИИБ профилактика инспектори можаро иштирокчисига айланаёзади.

Эътиборлиси, пойтахтнинг Миробод туман маъмурий суди бош шифокорга нисбатан (ва анча кўнгилчанлик билан очилган) маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишни «муддати ўтиб кетди» важи билан «ёпиб» ташлайди...  

Яқинда журналист М. Иброҳимовнинг шикоятига кўра мазкур «иш» Тошкент шаҳар маъмурий судида кўриб чиқилди. Натижада туман суди қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўришга юборилди.

Ишни қайта кўриш жараёнида бош шифокорнинг хатти-ҳаракатларида «ҳақорат қилиш»дан ташқари майда безорилик аломатлари бор-йўқлиги ҳам ўрганилиши эҳтимоли катта.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг