Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Кам таъминланган оилаларга тайинланадиган нафақалар ва моддий ёрдам турлари

Кам таъминланган оилаларга тайинланадиган нафақалар ва моддий ёрдам турлари

Фото: «Спутник»

Кам таъминланган оилаларга тайинланадиган ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдамнинг қуйидаги турлари мавжуд:

14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа;

бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа;

кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам.

Кам таъминланган оилаларга тайинланадиган ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам миқдори ва тўлаш муддатлари

а) 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа миқдори:

бир нафар фарзанди бўлса – энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи;

икки нафар фарзанди бўлса – энг кам ойлик иш ҳақининг 80 фоизи;

уч нафар ва ундан ортиқ фарзанди бўлган оилага – энг кам ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида 6 ой муддатга тайинланади ва тўланади.

б) бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида 12 ой муддатга тайинланади ва тўланади, бироқ бола икки ёшга тўлган ойдан кейинги ойга ўтмаслиги керак.

в) кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам пули оиланинг моддий ва мулкий аҳволига қараб, амалдаги энг кам ойлик иш ҳақининг 1,5 дан 3 бараваригача миқдорда 6 ой муддатга тайинланади ва тўланади.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг