Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Карантин вақтида судларда қандай тоифадаги ишлар кўрилиши мумкин? – Олий суд яна бир марта эслатма билан чиқди

Карантин вақтида судларда қандай тоифадаги ишлар кўрилиши мумкин? – Олий суд яна бир марта эслатма билан чиқди

Фото: Xabar.uz

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати шу йилнинг 20 мартида баёнот бериб, Олий маҳкама Раёсатининг  «Ўзбекистон Республикаси судларида COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ мамлакатимиз судларида фуқароларнинг шахсий қабули, суд жараёнлари ва сайёр суд мажлислари вақтинча тўхтатилганини билдирган эди. Мазкур ҳуқуқий ҳужжатга кўра, судлар томонидан каратин шароитида фақат кечиктириб бўлмайдиган тоифадаги ишларгина кўриб чиқилиши алоҳида қайд этилади.

Бугун Олий суд матбуот хизмати раҳбари Азиз Обидов аввалги баёнотни яна бир марта эслатар экан, кечиктириб бўлмайдиган ишлар тоифасига аниқлик киритди.

Унга кўра, қаратин шароитида:

  • қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллаш;
  • қамоқда сақлаш муддатини узайтириш, ўзгартириш ёки бекор қилиш;
  • шахсни тиббий муассасага жойлаштириш;
  • маъмурий қамоққа олиш;
  • шахсни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ётқизиш (стационарда ётиш муддатини узайтириш);
  • шахсни сил касаллигига қарши курашиш муассасасига ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш (муассасада ётиш муддатини узайтириш);
  • фуқарони муомала лаёқатини чеклаш ёки муомалага лаёқатсиз деб топиш каби малалалар кечиктириб бўлмайдиган тоифадаги ишлар ишлар сирасига киради. Шунингдек, судлар суд буйруғи тартибидаги ишларни ҳам кўриши мумкин.

Олий суд матбуот хизмати алоҳида қайд этадики, фуқаролар ҳужжатларни судларга фақат электрон шаклда ёки почта орқали юбориши тавсия этилади.

Бундан ташқари, кўриб чиқилиш учун тайинланган ишлар қолдирилганлиги сабабли, уларни кўрилишга қайта тайинланган вақти бўйича суд мажлиси иштирокчиларига алоҳида хабар қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг