Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Катта миқдорда пул ўзлаштирган янгийўллик фирибгар қўлга олинди

Катта миқдорда пул ўзлаштирган янгийўллик фирибгар қўлга олинди

Фото: «bnstax.com»

У икки нафар фуқарони МИБ томонидан мусодара бўлган арзон нархдаги «Малибу» ва «Каптива» русумли автомашиналарни ҳамда Ш.Руставелли кўчаси жойлашган хонадонни онлайн биржа орқали олиб беришини айтиб, 57.150 АҚШ долларига чув туширган.

Шу йил апрель ойидан 20 июль кунигача бўлган вақт оралиғида Тошкент вилояти Янгийўл туманида яшовчи фуқаро А.О. Юнусобод туманида яшовчи Б.Б. ва Тошкент вилояти Қибрай туманида яшовчи К.Р.ларга Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги МИБ томонидан мусодара бўлган арзон нархдаги «Малибу» ва «Каптива» русумли автомашиналарни ҳамда Ш.Руставелли кўчаси жойлашган хонадонни онлайн биржа орқали олиб беришини айтиб, алдаш йўли билан ишончларига кирган ҳамда улардан жами 57.150 АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги кўрсатилган. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, кўрилган чоралар натижасида фуқаро А.О. қолга олинган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг