Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Катта йўлни мусиқа эшитиб кесиб ўтганларга қонунчиликда жазо белгиланган

Катта йўлни мусиқа эшитиб кесиб ўтганларга қонунчиликда жазо белгиланган

Фото: «Аndreistp.livejournal.com»

«Пиёдалар ўтиш йўлаги узоқроқда бўлса, йўлни кесиб ўтиш мумкинми? Ёки бунинг учун қонунчиликда жавобгарлик борми?»

Пиёдалар йўлнинг қатнов қисмини пиёдалар ўтиш жойларидан, шунингдек, ер ости ва ер усти ўтиш жойларидан, улар бўлмаганда эса чорраҳаларда тротуар чизиқлари ёки йўл ёқаси бўйлаб кесиб ўтишлари керак.

Пиёдаларга кўринадиган оралиқда ўтиш жойи ёки чорраҳа бўлмаса, ажратувчи бўлаксиз ва тўсиқсиз йўллардан йўлнинг икки томони яхши кўринадиган жойидан, қатнов қисмининг четига нисбатан тўғри бурчак остида кесиб ўтишларига рухсат этилади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўра, пиёдаларнинг йўл ҳаракатини тартибга солувчи сигналларга бўйсунмаслиги, йўлнинг ҳаракат қисмини белгиланмаган жойлардан кесиб ўтиши, пиёдалар йўлнинг қатнов қисмида, шу жумладан, пиёдалар ўтиш жойида ҳаракатланаётганда телефондан фойдаланиши, китобларни ёки даврий нашрларни ўқиши, видеоматериалларни томоша қилиши ҳамда аудиоматериалларни эшитиши, шунингдек, эътиборни чалғитадиган бошқа электрон воситалардан фойдаланиши, мопед ва велосипед ҳайдовчиларининг, уловли аравани бошқариб борувчи ва йўлдан фойдаланувчи бошқа шахсларнинг йўл ҳаракатини тартибга солувчи сигналларга бўйсунмаслиги, устунлик берувчи, тақиқловчи ёки кўрсатма берувчи йўл белгилари талабларига риоя этмаслиги — энг кам иш ҳақининг учдан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг