Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Китоб ўқимайдиган судья қолмасин!»

«Китоб ўқимайдиган судья қолмасин!»

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабида «Адолат» ҳуқуқий ахборот маркази томонидан сўнгги йилларда нашр этилган соҳага доир адабиётлар ва жаҳон адабиётининг сара асарлари жамланган китоблар кўргазмаси ва савдоси ташкил этилди. Унда    икки юздан ортиқ турли номдаги китоблар,  Ўзбекистон Республикаси кодекслари ва уларга ёзилган шарҳлар жамланган тўпламлар намойиш этилиб, мутолаа учун тавсия қилинди.

Кўплар қатори Судьялар олий мактаби тингловчиси Наргиза Шарипова ҳам уюштирилган ушбу тадбирдан мамнун. «Юксак маънавиятли бўлиш воситаларидан энг мақбули –  китобхонлик эканлигини кимга сир? - дейди у. - тизим ходимларидан энг биринчи талаб этиладиган сифат ҳам  шу-ку?!»

Дарвоқе, Ўзбекистон судьялар олий кенгаши раиси Убайдулло Мингбоев ҳафтанинг бир кунини бутун суд тизимида «КИТОБХОНЛИК КУНИ» деб эълон қилишни таклиф этди. Таклиф фаол қўллаб-қувватланмоқда. Бугунги тадбир эса ўша таклифнинг илк акс-садоси ҳисобланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг