Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Конституцияга ўзгартиришлар киритилди

Конституцияга ўзгартиришлар киритилди

«Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги Қонун (ЎРҚ–671, 08.02.2021 й) қабул қилинди.

Ўзгартиришга кўра, Ўзбекистонда суд тизими қуйидагилардан иборатлиги белгиланди:

  • Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди;
  • Ўзбекистон Республикаси Олий суди;
  • ҳарбий судлар;
  • Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари;
  • Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари;
  • фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судлари;
  • жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судлари;
  • туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судлари;
  • туманлараро маъмурий судлари.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг