Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Коррупциясиз соҳа» лойиҳаси амалга оширилади

«Коррупциясиз соҳа» лойиҳаси амалга оширилади

Президент «Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Унга кўра, Ўзбекистонда ҳам давлат хизматчиларининг даромадлари декларация қилинади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги Бош прокуратура билан биргаликда:

  • ёшларга коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқий таълим бериш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб татбиқ этиши;
  • умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим муассасаларининг ўқув дастурларида коррупцияга қарши мавзулар янада кучайтирилишини таъминлаши белгиланди.

Идоралараро комиссия:

  • 2019 йил 1 августдан бошлаб эксперимент тариқасида, жамоатчилик ва етакчи экспертларни, шу жумладан, хорижий экспертларни жалб этган ҳолда дастлабки босқичда капитал қурилиш ва олий таълим соҳаларида «Коррупциясиз соҳа» лойиҳасини амалга оширишни ташкил этади, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб лойиҳани бошқа соҳаларга ҳам босқичма-босқич жорий этади;
  • ҳар йили 1 апрелга қадар тегишли соҳаларда «Коррупциясиз соҳа» лойиҳасини амалга ошириш якунлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритади.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг