Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Кредит олган шахс чет элда ишласа бўладими?

Кредит олган шахс чет элда ишласа бўладими?

Фото: «Express»

«Ёш оила учун ипотека кредити асосида уй олганмиз. Икки йилдан буён тўлаб келяпмиз. Кредит йигирма йилга берилган. Хорижий тиллардан бирини яхши ўзлаштирганман. Шу боис турмуш ўртоғим билан бирга хорижда ишламоқчимиз. Масалан, Кореяда. Кредит олганимиз бунга тўсқинлик қилмайдими? Балки хорижга чиққач, бир ойдаёқ кредитни ёпармиз. Бу борада ҳуқуқий ечим борми?»

Ўзбекистон Миллий банки Тошкент шаҳар Бош бошқармаси юридик хизмат бошқармаси етакчи юрисконсулти Бобурбек Аблабековнинг таъкидлашича, агар тўловлар ўз вақтида амалга оширилса, ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Сизнинг номингиздан банкда тўловлар амалга оширилишида муаммо бўлмаслиги учун тўловни амалга оширадиган шахсга нотариал тартибда тўловни амалга ошириши учун ишончнома беришингиз тавсия этилади. Агарда кредит шартномасининг шартида қарз олувчининг реквизитлари ўзгарганда банкни бу ҳақда хабардор қилиш кўрсатилган бўлса, бу ҳолда банкка ёзма равишда ариза беришингиз керак бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг