Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Лицейга «кириш» нархи 2 000 доллар. Директор ва унинг ўринбосари қўлга тушди

Лицейга «кириш» нархи 2 000 доллар. Директор ва унинг ўринбосари қўлга тушди

Фото: «kavkazplus.com»

Олий таълим муассасаларидан бири қошидаги Академик лицей директори — 36 ёшли Й.Алишер ва унинг ўринбосари — 49 ёшли М.Алишер 2 000 АҚШ доллари эвазига ушбу таълим даргоҳига ўқишга олиб кириб қўйишни ваъда бергани ҳақида ҳуқуқ-тартибот органларига маълумот келиб тушади.

Шунга кўра, Мирзо Улуғбек тумани прокуратураси ва Тошкент шаҳар ИИББ ЖҚБ Иқтисодий хавфсизлик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими томонидан тезкор тадбир режаси ишлаб чиқилиб, гумонланувчи шахслар талаб қилинган хорижий валютани олаётган вақтда қўлга олинди.

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 210-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов иши олиб борилмоқда ва гумонланувчиларнинг шу турдаги бошқа жиноий ишларга алоқадорлиги ўрганилмоқда. Суриштирув натижаларига кўра жиноятнинг асл сабаблари ва омилларига аниқлик киритилади.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг