Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мамлакатни бошқариш юзасидан ҳар ким ўз фикрини билдириши мумкин

Мамлакатни бошқариш юзасидан ҳар ким ўз фикрини билдириши мумкин

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (ЛБМА) томонидан «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш Концепцияси лойиҳаси ва уни амалга ошириш механизми ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Norma.uz хабар бериб ўтди.

Ҳужжат соҳада мавжуд муаммоларни аниқлаш, асосий мақсадларни ва ривожланиш устувор йўналишлари ва тамойилларини белгилаш орқали «Электрон ҳукумат» тизимини такомиллаштиришни назарда тутади. Концепция лойиҳаси очиқликни ва аҳолининг электрон иштирокини, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, ишонч муносабатларини шакллантириш масалаларини ўз ичига олади.

Концепцияни ва уни амалга ошириш бўйича ҳар йили ишлаб чиқиладиган «Йўл хариталари»нининг сифати ва самарадорлиги асосий кўрсаткичларга эришилганлигини баҳолаш орқали аниқланади. Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

Ҳужжатга ўз таклиф ва мулоҳазаларингизни info@napm.uz манзили бўйича ЛБМА электрон почтасига ҳам юбориш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг