Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«МАN» автомобилининг эҳтиёт қисмлари турадиган жойдан рация топилди

«МАN» автомобилининг эҳтиёт қисмлари турадиган жойдан рация топилди

2019 йил 27 март куни Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва БҚБга қарши курашиш бўлими ва «Сирдарё» чегара божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда, Россия Федерациясидан Қозоғистон Республикаси орқали Ўзбекистонга ўтиш мақсадида «Сирдарё» чегара божхона постига кириб келган Ўзбекистон фуқароси Р.Ш. бошқарувида бўлган «МАN» русумли юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилган. Бу ҳақда Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар гурухи хабар бермоқда.

Хабарга кўра, автомашинанинг эҳтиёт қисмлари учун ажратилган алоҳида жойида божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган ҳамда йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган дастлабки қиймати 6 миллион сўмлик 3 дона «Моторола» номли қўл рацияси, 2 дона қувватлагич, 1 дона «LIFAN» номли электр движоги товар-моддий бойликларини ҳеч қандай ҳужжатларсиз олиб келинаётганлиги аниқланди.

Хозирда аниқланган холат юзасидан текширув харакатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг