Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Мен ишлаган корхона тугатилган, ҳужжатларим архивда йўқ экан, пенсия қандай белгиланади?»

«Мен ишлаган корхона тугатилган, ҳужжатларим архивда йўқ экан, пенсия қандай белгиланади?»

Фото: «Mediapoll.bg»

«Пенсияга ҳужжатларимни расмийлаштириш учун архивга борган эдим. Афсуски, мен ишлаган иккита хусусий корхона ҳужжатларини архивга топширмаган экан. Аксига олиб, корхоналар аллақачон тугатилиб кетган экан. Ушбу вазиятда қандай йўл тутишим керак?»

«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонуннинг 42-моддасида иш стажини тасдиқлаш тартиби белгиланган бўлиб, унга кўра меҳнат дафтарчаси иш стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисобланади. Меҳнат дафтарчаси ёки унда тегишли ёзувлар бўлмаган тақдирда, иш стажини тасдиқлаш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги «Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартибини янада такомиллаштиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган «Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 55-бандида белгиланишича, иш стажи иш, хизмат, ўқиш ёки иш стажига ҳисобланадиган бошқа фаолият амалга оширилган жойдан, шунингдек, архив муассасаларидан бериладиган ҳужжатлар бўйича белгиланади.

«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонуннинг 37-моддаси «а» бандига мувофиқ, фаолият тури, мулк ва хўжалик юритиш шаклидан қатъи назар, ходим давлат томонидан ижтимоий суғурталанган ҳолда бажарган ҳар қандай иш, агар у Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини тўлаган бўлса, иш стажига қўшиб ҳисобланади.

«Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 56-бандига мувофиқ, иш стажи тўғрисида ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, меҳнат фаолияти даврлари суднинг қарори билан белгиланади. Сиз ушбу ҳолатда судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эгасиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг