Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

МИБ 14 млрд. сўмдан ортиқ қарздорликни ундирди

МИБ 14 млрд. сўмдан ортиқ қарздорликни ундирди

Фото: «Xabar.uz»

Қўшма корхона ва Бухоро вилояти божхона бошқармаси ўртасида низо иқтисодий судларда анча кўрилди. Масала юқори босқич судигача чиқди ҳам. Натижа шу бўлдики, биринчи босқич — Тошкент шаҳар иқтисодий суди томонидан чиқарилган ҳал қилув қарори кучда қолди. Бу ёғи энди Мажбурий ижро бюросининг иши.

Ижро иши МИБнинг Юнусобод туман бўлимига келиб тушгач, ижро иши юритишни кўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, нусхаси қарздорнинг юридик манзилига юборилган.

Кейинги жараёнлар тезлашиб кетди. Чунки, суд қарори мавжудми, уни ижро этиш шарт. Бошқа чора йўқ. Шу тариқа ижро ҳаракатлари давомида қарздор қўшма корхонадан қарздорлик — жами 14 млрд. 792 млн. 478 минг сўм тўлиқ ундирилиб, Бухоро вилояти божхона бошқармасининг ҳисоб рақамига ўтказиб берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг