Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Mont Blanc» хусусий шифохонасидаги беморлар ўлими юзасидан Бош прокуратура баёнот берди

«Mont Blanc» хусусий шифохонасидаги беморлар ўлими юзасидан Бош прокуратура баёнот берди

Фото: «Xabar.uz»

Бош прокуратура «Mont Blanc» хусусий шифохонасидаги беморлар ўлими тафсилотларини «Xabar.uz»га маълум қилди.

I. 01.08.2019 йилда Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманида жойлашган «Mont Blanc» хусусий шифохонасида фуқаро У.Бахрановга бурун қийшиқларини тўғрилаш юзасидан жарроҳлик амалиёти ўтказилганидан сўнг, беморнинг соғлиғи ёмонлашганлиги сабабли, 20.08.2019 йилда Россия Федерациясининг Москва шаҳрида жойлашган шифохонага ётқизилган.

Бироқ, унга кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан У.Бахранов вафот этган.

II. 15.08.2019 йилда Қозоғистон Республикаси фуқароси Л.Апостоловага «Mont Blanc» хусусий клиникасида ташқи бурун деформацияси ва бурун тўсиғи қийшайишини тўғрилаш бўйича жарроҳлик амалиёти ўтказилган ҳамда бурун тўсиғи қийшайиши тўғриланган.

Жарроҳлик амалиётидан сўнг, бемор мустақил нафас олишга ўтказилган ва унга антибактериал даъво мақсадида «цефтраксон» дори воситаси ички қон томири орқали 1,0 мл. миқдорида юборилган.

Шундан сўнг, беморнинг аҳволи кескин оғирлашган ва чуқурлаштирилган текширишлар ўтказиш мақсадида РШТЁИМга олиб борилган.

19.08.2019 йилда марказ шифокорлари томонидан кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, Л.Апостолова шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этган.

III. 24.08.2019 йилда  «Mont Blanc» хусусий клиникасида фуқаро Г.Шарифовага бурун соҳасида жарроҳлик амалиёти ўтказиш вақтида унга юборилган наркоз нотўғри таъсир қилиши натижасида аҳволи оғирлашган.

Натижада шу куннинг ўзида беморнинг унинг яқин қариндошлари томонидан  «Аkfа medline» хусусий шифохонасига (клиник ўлим ҳолатида) олиб келинган.

26.08.2019 йилда шифокорлар томонидан тиббий муолажалар кўрсатилганлигига қарамасдан, Г.Шарифова шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этган.

Мазкур ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар Бош прокуратурада ўрганилиб, 12.11.2019 йилда ЖКнинг 116-моддаси 4-қисми «а,б» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Хабарга кўра, ҳозирда ушбу жиноят иши бўйича Шайхонтоҳур туман прокуратурасида дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, унинг бориши Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.

Бундан ташқари, туман прокуратураси томонидан юқоридаги каби ҳолатлар келгусида содир этилишининг олдини олиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирилигига тақдимнома киритилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг