Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Институт катта ўқитувчиси 2 000 АҚШ доллари билан ушланди

Институт катта ўқитувчиси 2 000 АҚШ доллари билан ушланди

Фото: Прокуратура департаменти

Навоий давлат педагогика институтига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган ўқитувчи ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Навоий вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбирда, ўтказилган Навоий давлат педагогика институти катта ўқитувчиси А.Х., фуқаро С.ни «Мусиқа таълими» йўналиши бўйича ўтказиладиган кириш амалий имтиҳонларидан муваффақиятли ўтишини танишлари орқали ижобий ҳал қилиб бериш эвазига яқин қариндоши Т. орқали 2 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик)  ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг