Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Навоийда банк иш ўрганувчиси қинғир ишга қўл урди

Навоийда банк иш ўрганувчиси қинғир ишга қўл урди

Фото: «Xabar.uz»

Навоий вилоятида 2019 йил октябрь ойи бошларида номаълум шахс, 21 ёшли У.Ҳ.нинг номига расмийлаштирилган пластик карточкаси ҳисобидан яширин равишда пул ўтказиш йўли билан жами 4.523.000 сўм пулларни ўғирлаган. У.Ҳ. мазкур ҳолат юзасидан ИИБга мурожаат қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан Зарафшон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида мазкур жиноятни «Асака банк» Зарафшон шаҳар филиали иш ўрганувчиси 33 ёшли Р.М. содир этилганлиги аниқланиб, ушланган.

Р.М. банк филиалига мурожаат қилган У.Ҳ.дан унинг номига расмийлаштирилган ҳисобида 6.000.000 сўм миқдорида пуллари бўлган пластик карточкасини нақд пул қилиб бериш учун олиб, ушбу пластик карточкага усталик билан ўзининг телефон рақамини «ОСОН» дастури орқали улашга эришган. Ҳамда 2019 йил 09-10 октябрь кунлари яширин равишда ушбу карта ҳисобидан бўлиб-бўлиб жами 4.523.000 сўм миқдоридаги пулларни ўтказиб олиб, кейинчалик уларни ўзлаштирган.

Р.М.га нисбатан шу модда билан айблов эълон қилиниб, «гаров» эҳтиёт чораси қўлланилган. 

Ҳозирда ушбу жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг