Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Навоийда маст ҳолатдаги фуқаро ИИВ ходимини ҳақорат қилди ва урди

Навоийда маст ҳолатдаги фуқаро ИИВ ходимини ҳақорат қилди ва урди

Фото: ИИВ

Навоий вилоятида маст ҳолатдаги фуқаро ички ишлар органлари ходимини ҳақорат қилди, урди ва хизмат вазифасини бажаришга тўсқинлик кўрсатди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бериб ўтди.

Ушбу ҳолат 2019 йилнинг 17 август куни юз берган. Шу куни соат 19:10ларда Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси ЙҲХБ инспектори Навоий шаҳар, И.Каримов кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келган, давлат рақам белгиси 85 971 SAA бўлган «Кобальт» русумли автомашинани пиёдага йўл бермаганлиги учун тўхтатиб, ҳайдовчидан автомашинани бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларини тақдим этишини сўраган, аммо ҳайдовчи Жасур Сайитовда мазкур автомашинани бошқариш ҳуқуқини берувчи тегишли ҳужжатлари бўлмаган. Шу сабабли, инспектор қонуний тартибда ҳайдовчи Ж.Сайитовга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштириб, автомашинани Навоий шаҳридаги жарима майдончасига олиб келган.

Бундан хабар топган ҳайдовчи Ж.Сайитовнинг 44 ёшли отаси Алишер Ҳайитов жарима майдончасига маст ҳолатда келиб, инспектор томонидан автомашина жарима майдончасига қўйилишига фаол қаршилик кўрсатган. Сўнг уни ҳақоратлаб, унга қўл кўтарган ва тан жароҳати етказган. Натижада инспектор жиддий жароҳат олиб, РШТЁИМ Навоий филиалига олиб борилган. Ҳозирда унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Навоий шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўз ўрнида фуқароларимизга бу каби ҳаракатлар қонунбузарлик ҳолати эканлигини эслатиш билан бирга, ҳар қандай келишмовчилик ва эътирозларини тартиббузарликка қўл урмай, қонуний йўл билан ҳал этишга эътибор қаратишларини сўраб қоламиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг