Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нидерландиядан «совға». Тошкентлик фуқарога юборилган одамча шаклидаги гиёҳванд моддаси фош этилди

Нидерландиядан «совға». Тошкентлик фуқарога юборилган одамча шаклидаги гиёҳванд моддаси фош этилди

Фото: Тошкент шаҳар божхона бошқармаси матбуот хизмати

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси матбуот хизматининг хабар беришича, «Бош почтампт» ТИФ божхона постида Нидерландия давлатидан пойтахтда истиқомат қилувчи фуқаро М.Б. номига юборилган почта жўнатмаси божхоначилар томонидан назоратдан ўтказилганда почта жўнатмаси ичида декларацияланмаган тўқ сариқ рангли одамча шаклидаги таблеткалар борлиги аниқланди. 

Фото: Тошкент шаҳар божхона бошқармаси матбуот хизмати

Ушбу таблеткалар тегишли тартибда экспертизадан ўтказилди ва улар соф оғирлиги 140,63 грамм бўлган синтетик гиёҳвандлик моддаси эканлиги маълум бўлди. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 246-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов органлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг