Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Нонингизни туя қилиб берайми?»

«Нонингизни туя қилиб берайми?»

Фото:«Xabar.uz»

Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судида илгари ҳам бир неча маротаба фирибгарликда айбланиб, жавобгарликка тортилган шахсга  навбатдаги ҳукм ўқилди. У бу сафар ҳам фирибгарликда айбланди...

Жамол Неъматов (барча исм-шарифлар ўзгартирилган) учун фирибгарлик қарийб касбга айланган. Бу сафар унинг тузоғига банк пластик карточкасида пулларни нақд қилмоқчи бўлганлар илинди. Битта эмас, бир нечта! Аввалига у «мижоз»ларнинг ишончини қозонди: пластик карточкалардаги маблағларини 10 фоиз устама ҳақи эвазига нақд пул қилиб берди... Бунда ўзи ижарада ишлаб келган Навоий шаҳар Марказий деҳқон бозоридаги  савдо дўконидаги терминал жуда қўл келди. Ишонч қозонилгач, бу ёғига «ишлар юришиб» ке-етди. Аввалига Зоҳир Тоҳировнинг  пластик карточкасидаги  етти миллион сўмни «гум» қилди. Сўнг Сурайё Пўлатованинг ўн бир ярим миллион сўмини... Алишер Тўхтаев-ку 18 305 200 сўм  тушди. У етаклаб келган яна бир фуқаро эса ичида 6 538 000 сўм бўлган платик картасини бериб, пулниям, картасиниям қайтаб кўрмади. Қисқаси, қисқа вақт ичида бир неча фуқароларнинг жами 48 743 000 сўм пулини кўрдим демади.

Бироқ у қаёққаям борарди?! Пластик карталардаги пул қачон, қай вақтда ва қаерда ечилганини аниқлаш қийин бўлсаям майли. «Бир» деганда аниқланади-ку...

Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди  унинг қилмишига пушаймонлиги, оилали эканлиги ва бошқа енгиллаштирувчи ҳолатларни эътиборга олиб, жабрланувчиларга етказилган 48 743 000 сўм моддий зарар суммасини ундириш билан бирга Жамол Неъматовни 5 йилу 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилди. 

 

У. Самандаров,
жиноят ишлари бўйича
Навоий вилоят суди
масъул ходими

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг