Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўғлим паспорт олиш ёшига етди. Бироқ...»

«Ўғлим паспорт олиш ёшига етди. Бироқ...»

Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспорти

Фото: «Nav.uz»

«Мен хориж фуқаросиман. Турмуш ўртоғим эса Ўзбекистон фуқароси. Фарзандимиз Андижонда туғилган. Паспорт олиш ёшига етди. У Ўзбекистон фуқароси паспортини оладими?»

«Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги қонунга кўра, ота-онасининг фуқаролиги ҳар хил бўлиб, улардан бири бола туғилган пайтида Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлса, бола унинг ҳудудида туғилса, Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳисобланади.

Шунингдек, бола Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида туғилган бўлсаю, ота-онаси ёки уларнинг бири шу вақтда Ўзбекистон Республикасида доимий истиқомат жойига эга бўлса ҳам, бола Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳисобланади.

Ота-онасининг фуқаролиги ҳар хил бўлиб, улардан бири бола туғилган пайтда Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлган бўлса, агар бу вақтда ота-она Ўзбекистондан ташқарида доимий истиқомат жойига эга бўлсалар, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида туғилган боланинг фуқаролиги ота-онанинг ёзма тарзда ифодаланган келишуви билан белгиланади.

Фарзандингиз 16 ёшга тўлган бўлса, яшаш жойидаги паспорт столига мурожаат қилиб, Ўзбекистон паспортини олиши керак.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг